Za darmo

Микрокристаллик целлюлоза технологияси

Tekst
Oznacz jako przeczytane
Czcionka:Mniejsze АаWiększe Aa

Таблеткаларга бўлган асосий талаблар [1]

– Аниқ дозалаш – таблеткадаги моддаларнинг бир текисда аралашиши, таблеткалар ва унинг таркибидаги моддаларнинг аниқ оғирлиги.

– Механик мустаҳкамлиги – қаттиқлик, синувчанлик, мўрт- лик, булар таблеткаларнинг сифатини белгилайди.

– Қадоқлаш, жойлаштиришда ва ташишда таблеткалар ши- кастланмаслиги учун механик мустаҳкам бўлиши керак.

– Аниқ дозалаш таблеткаланувчи порошок заррачалар ўл- чамлари ва ёрдамчи моддалар умумий массада яхши аралашти- рилган бўлиши лозим.

Таблеткалаш учун асосий ёрдамчи моддалар гуруҳи

Ёрдамчи моддалар таблеткаланувчи порошокга керакли тех- нологик хоссасини беради. Улар таблеткаларнинг сифатини ях- шилаш билан бирга доривор моддаларнинг биологик яқинлиги- ни таъминлайди.

Ёрдамчи моддалар қўллаш вазифасига қараб бир нечта гу- руҳларга бўлинади:

– Тўлдирувчи (суюлтирувчи) – бунда модда, таблеткада- ги оз миқдордаги таъсир этувчи моддага керакли масса бериш учун қўшилади. Бунинг учун, кўп ҳолларда, сахароза, лактоза, натрий хлорид, магний карбонат кабилардан фойдаланилади. Қийин эрийдиган ва гидрофобли доривор моддаларни орга- низмда тезроқ парчаланишини таъминлаш учун, асосан, сувда эрийдиган суюлтирувчилардан фойдаланилади.

– Боғловчи моддалар гранулалаш ва таблеткалашда гранул ва таблеткаларга керакли мустаҳкамликни бериш учун қўлла- нилади. Бунинг учун сув, этил спирти, желатин эритмаси, крах- мал, шакар, натрий альгинати, целлюлоза ҳосилалари (МЦ, NaКМЦ, ОПМЦ), поливинил пирролидони (ВПП) ва бошқалар

ишлатилади. Бу гуруҳ моддаларни қўшишда таблеткаларнинг парчаланиши ва доривор моддаларни ажралиб чиқиш тезлиги ҳисобга олинади.

Муаллифлар лаборатория шароитида таблеткаларни дори- вор ўсимлик целлюлозаси ва унинг шаротидан олинган соф МКЦдан тайёрладик. Лекин таблеткалар ўз шаклини узоқ вақт сақлолмади. Сабаби, МКЦ калта толаларини водород боғлари- нинг кучи етарли эмас. Шунинг учун, боғловчи сифатида шакар ўрнини босувчи «Novasweet» ҳамда боғловчи ва овқат таъмини берувчи томат шарбатидан фойдаланилди.«Роллтон» порошок- ларидан фойдаланилди.

– Титувчилар таблеткаларни парчаланиши ёки доривор моддаларнинг эришини таъминлаш учун қуйидагилар қўллани- лади:

а) Бўкувчи – таблеткани суюқлик муҳитида бўкиб парча- лайди. Бу гуруҳга альгин кислота порошоги ва унинг тузлари, амилопектин, МЦ, NaКМЦ, ПВП ва микрокристаллик целлюло- за. Микрокристаллик целлюлоза юқори даражада прессланувчи материал ҳисобланади. Унинг ўзига хослиги – боғловчи, сирпа- нувчи ва титувчи ҳамдир. Доривор моддаларга 5—20% қўшилса, аралашмани тўғридан-тўғри пресслаш имконини беради. МКЦ яхши прессланишига сабаб, ундаги водород боғлар, чунки плас- тик деформацияланиш натижасида заррачалар орасида шаклла- нишидир. МКЦ сувни осон шимади ва гидротацияга учрайди. Бу ҳолат доривор модданинг таблеткадан ажралиб чиқишини осонлаштиради.

б) Намланиш ва сув ўтказувчанликни яхшиловчи – крах- мал, сирт фаол модда твин-80 ва бошқалар.

в) Газ ҳосил қилувчи моддалар: натрий гидрокарбонат би- лан лимон ва вино кислоталари аралашмаси ёки кальций кар- бонат билан – компонентлар. Улар эриганда углерод диоксиди ажралади ва таблеткани парчалайди.

– Сирпантирувчи ва мойловчилар – бу моддалар зарра- чаларни бир-бирига ва прессловчи инструментларни сиртида

ишқалишини камайтиради. Бунинг учун энг майда порошокдан фойдаланилади.

а) Сирпантирувчи – таблеткаланадиган аралашманинг тўки- лишини (силжиб тушишини) осонлаштиради. Булар крахмал, тальк, аэросил, полиэтиленоксид 400 (техник номи).

б) Мойловчи – таблеткани матрицадан итариб ташлаш кучи- ни пасайтиради. Бу гуруҳга кирувчилар: стеарин кислотаси ва унинг тузлари, тальк, углеводлар, полиэтиленоксид 400.

– Бўёқлар таблетка таркибига ташқи кўринишини яхшилаш ёки терапевтик гуруҳини белгилаш учун қўшилади. Бу мақсад- лар учун фойдаланилади: титан диоксиди, индигокармин (мо- вий),қизил килотали 2С, тропеолин О (сариқ), руберозум (қи- зил), флаворозум (сариқ), церулезум (мовий) ва бошқалар.

– Корригентлар – ҳид ва таъмини яхшиловчи моддалар. Бу- нинг учун шакар, ванилин, какао ва б. фойдаланилади.

Булардан ташқари, таблетка таркибига қуйидаги моддалар ҳам қўшилиши мумкин:

Таъм бериш учун: шакар, глюкоза, фруктоза, сорбит ка- билар.

Ҳид бериш учун: эфир мойлари, мева шарбати концентрат- лари, ментол.

Таблеткалаш технологияси

Корхона шароитида асосан, таблеткалар икки хил усулда:– субстансияни тўғридан-тўғри пресслаб ва нам гранулалаш орқа- ли пресслаш усулларида олинади. Бу усулда таблетка олишда технологик босқичлар соддалашади, тайёр маҳсулотнинг био- самарадорлиги юқори бўлади. Тўғридан-тўғри пресслаб таблет- ка олиш учун, уларга турли хил ёрдамчи моддалар қўшиб, тех- нологик хоссаларини яхшилаб, сўнгра тўғридан-тўғри пресслаб таблетка олинади.

Таблеткаловчи машинанинг ишлаш принципи. Прессланувчи материал қолип (матрица) лар тешикларига юкланади (высыпа- ется) ва пуансонлар ёрдамида прессланади.

Доривор препаратлар ёки уларнинг аралашмалари тегишли тайёргарликдан кейин таблеткаловчи машинада таблеткаларга прессланади. 5.1-расмда автоматик равишда бажарадиган РТМ маркали машинасининг умумий кўриниши (А) ва ишлаш прин- ципи келтирилган. Прессланувчи порошок бункерга солинади, машина автоматик равишда порошокни таблеткалар учун мўл- жалланган тешиклар тизимига юклайди, пуансонлар ёрдамида прессланади ва тайёр таблеткалар чиқарилади.



Роторли таблеткаловчи пресс А

Роторли таблеткаловчи пресснинг таблеткаловчи қисми.

Б


5.1-расм. РТМ машинасининг умумий кўриниши (А) ва ишлаш принципи (Б): 1 – воронка; 2 – юқориги пуансон; 3 – пастки пуансон; 4 – айланувчан стол; 5 – прессловчи вал;

6 – прессловчи; 7 – матрица учун тешик.

Олинган таблеткаларнинг кўриниши 5.2-расмда келтирил- ган.






1 2 3 4

5.2-расм. Расторопа МКЦ асосида олинган таблеткалар: 1 – таблеткалар таркибига қўшиладиган МКЦ порошоги- нинг умумий кўриниши; 2 – 100% МКЦдан тайёрланган таблеткалар; 3 – доривор таблетка рутин (витамин «Р»)

МКЦ билан тўлдирилган; 4 – доривор таблетка аскорутин (витамин «С+Р») МКЦ билан тўлдирилган.


Таблетка ишлаб чиқаришда замонавий ёрдамчи моддалар [2]

Ёрдамчи моддалар: тўлдирувчилар (суюлтирувчилар); боғловчи (елимловчи); сочувчи (дезинтегрантлар); қоплама тар- кибига эга моддалар.

Тўлдирувчилар (суюлтирувчилар). Чет элларда МКЦ Avicel РН савдо маркаси билан ишлаб чиқаради. Таблеткалар ишлаб чиқаришда Avicel микрокристалл целлюлозасининг қуй- идаги навларидан фойдаланади [3—4]:

– МКЦ Avicel РН – 101 нави (заррачалар ўлчами 50 мм) таб- леткалар ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган усул – тўғри- дан-тўғри пресслаб ёки нам грануллаш;

– МКЦ Avicel РН – 102 нави (заррачалар ўлчами 90 мм) пресслаш таблеткалар ишлаб чиқариш МКЦ Avicel PH -101нав- га ўхшаш, фарқи – дисперслиги кичик бўлгани сабабли, поро- шокларнинг оқиши яхшиланган, бу таблеткалаш жараёнини ях- шилайди;

– МКЦ Avicel РН – 103 нави бошқа нав МКЦга қараганда намлиги кам, шунинг учун намга сезгир моддаларни таблетка- лашда идеал шароит ҳисобланади;

– МКЦ Avicel РН – 105 нави дисперслик даражаси энг камли- ги ва дағал гранулли таблеткалашда қўлланилади, гранулланган ёки кристалли моддалар тўғридан-тўғри прессланади. Тегишли оқимни таъминлаш учун ва пресслашни яхшилаш мақсадида Avicel PH -101 ёки Avicel PH-102 аралаштириб қўлланилади.

Сўнгги йилларда МКЦ толали овқат ва сорбент манбаи си- фатида фойдаланилмоқда. МКЦ ни биоқўшимча сифатида фой- даланилганда модда алмашиниш тезлашади, қорин тўйганини билдириб, иштаҳани сусайтиради, натижада оғирлигини камай- тиради (семиришнинг олди олинади).

МКЦ препаратлари токсик моддаларни, шлак, бўш радикал- ларни, радионуклидлар ва оғир металларни адсорбциялайди. Шу тариқа ингичка ичакларни «механик» тозалайди, ичак мик- рофлорасини яхшилайди ва иммунитетни оширади.

Боғловчи (елимловчи) моддалар. Кўпчилик доривор мод- далар заррачаларининг ўзаро боғланиш кучи кам. Шунинг учун таблеткалашда катта босим талаб этилади. Бу кўп ҳолатларда таблеткаловчи машинани ишчи органининг тез ишдан чиқиши- га олиб келади. Натижада сифатсиз таблеткалар олишга олиб келади. Керакли ўзаро боғланиш кучини таъминлаш учун дори- вор субстанцияларга боғловчи моддалар қўшилади. Улар зарра- чалар орасидаги бўшлиқларни тўлдириб, юза контактини оши- ради. Боғловчилар туркумига кирувчилар:

– поливинилпирролидон (ПВП);

– повидон (сувда эрувчан);

– сополивидон (сувда эримайди);

– полиплаздонлар (сувда эримайди);

– коллидонлар.

BASF (Германия) фирмаси коллидонларнинг беш турини ишлаб чиқаради. Уч тури таблеткалар ишлаб чиқаришда қўл- ланилади. Уларнинг молекуляр массаси ва гранулл ўлчамлари турлича:

– Коллидон 25;

 

– Коллидон 30;

– Коллидон 90 F («F» – от англ. «fein» – «мелкий»).

Буларнинг ичида энг яхши боғловчиси Коллидон 25. Унинг молекуляр массаси 28000—34000, Таблетка массаси 2—5% қўши- лади. Натижада сочувчан, сирпанувчан хоссага эга бўлиш билан бирга доривор модданинг биологиясини яхшилайди.

Сочувчи моддалар (дезинтегранты).Таблеткаларга сочув- чи моддаларни қуйишдан мақсад, ошқозон-ичак тизими муҳи- тида дори моддасининг ажралиб чиқишини таъминлайди ва ке- ракли даволаш эффектини беради. Қуйидагилар киради:

– Полиплаздон XL (ўртача заррачаларнинг ўлчами 100 m) ва- полиплаздон XL-10 (ўртача заррачаларини ўлчами 30 m);

– Коллидон CL, таблетка массасига 2—5% миқдорда қўши- лади.

Қопловчи модда таркибига кирувчилар. Қопловчи модда- лар ичида кенг тарқалгани – плёнкали тури ҳисобланади. Унинг таркибига полимер, бўёқ (ёки пигмент), сирпанувчи модда ки- ради.

Таблеткаларнинг сифатини аниқлаш

Таблеткалар тайёрлашдан олдин тегишли таркибда доривор модданинг композити тайёрланади. Сўнгра таблеткалаш жара- ёни ва тайёрланган таблеткалар сифати лабораторияда аниқла- нади. Қуйида аниқлаш методларининг асосийлари келтирилган (доц. А. Д. Таджиева томонидан тузилган).

Фракцион таркибни аниқлаш. Прессланадиган массанинг фракцион таркиби элаклар ёрдамида аниқланади. Массадаги фракциалар бир-бирига яқин бўлганлиги мақсадга мувофиқ- дир. Фракция орасидаги фарқ қанчалик кичик бўлса, пресслаш жараёни бир меъёрда кечади, таблеткаларнинг ўртача массаси ўзгармайди, талаб даражасида бўлади. Агар фракциялар ораси- да фарқ катта бўлса, таблетканинг ўртача массаси тез-тез ўзга- риб туради. Бу эса машинани ишдан тўхтатиб, қолип ҳажмини қайтадан ўзгартириб туришга олиб келади, олинган таблеткалар ташқи кўриниши бўйича талабга жавоб бермайди.

Дори моддалари ўсимликлардан олинган порошок бўлсин, ҳар хил дисперслик даражасига эгадир. Моддаларнинг фракци- он таркибини билиш, улардан таблетка тайёрлашда мўътадил шарт-шароитларини танлашга ёрдам беради.

Фракцион таркиб тешигининг диаметри 1000, 500, 250, 150 ва 125 мкм бўлган элаклар тўпламда аниқланади. «Erveka» виб- роқурилмасида (5.3-расм) 36 рад/сек, 5 дақиқа эланади, сўнг элаклар очилиб, ҳар бир элакдаги фракция 0,01 г тортилади.



5.3-расм.

Германиянинг Fritsch фирмасида ишлаб чиқилган «Analysette 3» порошоклар учун элаклар жамламаси.


Порошокнинг сочилувчанлигини аниқлаш. Сочилув- чанлик VP-12 асбобида аниқланади. Порошокдан 100 г тортиб олиб, хампага солинади. 20 дақиқа давомида зичланади, сўнг пастки тешик очилади ва массанинг оқиб тушиш тезлиги секун- домер орқали назорат қилинади. Сочилувчанлик қуйидаги тенг- лама ёрдамида ҳисобланади:


Vсоч

= –m——


Vсоч

– массанинг сочилувчанлиги, г/с. 10—3;

m -воронкага солинган массанинг оғирлиги, г;

t -массанинг оқиб ўтиши учун сарфланган вақт, секунд;

20 – массани зичлаш учун кетган вақт, секунд.

Aниқлаш 5 марта қайтарилади вa ўртача натижа олинади.


Ҳажм массасини аниқлаш. Ҳажм массаси – модда мас- сасини эгаллаган ҳажмига бўлган нисбати бўлиб (г/см3), уни аниқлаш учун цилиндр, қолип, аналитик тарози ёки 545АК-3 маркали асбобидан фойдаланилади (5.4-расм).



5.4-расм. 545АК-3 маркали асбоби:

1 – 37+2оС температурани ушлаб турувчи корзинка; 2 – сосуд (сув ёки сунъий ошқозон соки);

3 – тебранувчи корзинка;

4 – пўлат стержень; 5 – электр моторининг ричаги; 6 – электрдвигатель.


Tешикнинг диаметри 25 ммли қолипда аниқлаш учун пер- гамент қоғоз устига қолип қўйилади ва масса билан тўлдирила- ди, қолип устидаги ортиқча қисми масса чизгич ёрдамида суриб ташланиб, қолип ичидаги масса тортилади ва қолип ҳажмига бўлинади ҳамда қуйидаги тенглама ёрдамида сочилувчан тез- лик ҳисобланади.


Pсоч

= —m

V

 
бу ерда,
scоч
– сочилувчан зичлик, кг/м3;
m – қолип ичидаги массанинг оғирлиги, г; V – қолипнинг ҳажми, м3.
 

Таблеткаларнинг механик пишиқлигини аниқлаш. Та- блеткаларнинг пишиқлиги ОФС.1.4.2.0004.15 стандарти бўйича аниқланади. Икки хил кўрсаткич: ишқаланиш ва синишга бўл- ган қаршилик кучи аниқланади.

Таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги ҳар хил кўринишдаги асбоблар ёрдамида аниқланади. Улардан бири XI DF маркали асбобда таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қат- тиқлиги аниқланади.

Асбоб қопқоқли, диаметри 200 мм, ички деворларига 20о бурчак остида 12 та куракчалар жойлаштирилган, соатли меха- низм ва куракчалар дақиқасига 20 марта электрдвигатель ёрда- мида айлантирилади.

Текшириш учун 10 дона таблетка 0,001 г аниқликда анали- тик тарозида тортиб олиниб, куракчаларга солинади. Асбобнинг қопқоғи ёпилгач, 5 дақиқа айлантирилади. Белгиланган вақт ўт- гач, таблеткалар чангдан тозаланади ва уларнинг массаси 0,001 г аниқликгача тортилади. Сўнгра таблеткаларнинг ишқаланиш- га бўлган пишиқлиги қуйидаги тенглама бўйича ҳисобланади:

РП = – ∙100%,

Рв


бу ерда: П – таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қаттиқ- лиги, %;

Рb – таблеткаларнинг текширишдан олдинги оғирлиги, г;

Рk– таблеткаларнинг текширишдан кейинги оғирлиги, г.

Taблеткаларнинг ишқаланишга бўлган пишиқлиги 97% дан кам бўлмаслиги керак, яъни ишқаланувчанлиги 3% дан ошмас- лиги керак.

Таблеткаларнинг синишга бўлган қаршилиги, кг ёки Н (Нью- тон) да аниқланади. Taблеткаларнинг синишга бўлган қаттиқли- гини аниқлашда асосан TVN-30 русумли асбоби қўлланилади. Бу асбобнинг асосий ишчи қисми пастки ва юқориги пуансон- лар бўлиб, таблетка улар орасига жойлаштирилади ва эзилиб майдалангунча куч берилади.

Қаттиқлик кўрсатгичи қуйидаги тенгламани қондириши ке- рак:

К = —Р—– ≤0,06—0,1,

Дh


бу ерда: K – қаттиқлик кўрсаткичи; Р – синиш учун сарфланган куч, кг; Д – таблетка диаметри, мм;

h – таблетка баландлиги, мм.


Хулоса


Бешинчи бобнинг мақсади доривор моддалар иштирокида таблеткалар тайёрлашнинг қисқача технологияси, таблетка тар- кибига қўйшиладиган моддалар, уларнинг роли, шу жумладан, микрокристаллик целлюлозани кўрсатиш. Ҳозирга қадар таб- летка таркибига қўшиладиган моддалар устида олиб борилган тадқиқотлар натижасидан, шу соҳада илмий ишлар олиб бора- ётганларни хабардор қилиш ва биз таклиф қилган МКЦ синаш натижаларини кўрсатишдан иборат.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

(5-боб бўйича)


– Ищенко В. И. Промыщленная технология лекарственных средств. Учебное пособие. (2-е издание). Витебск. 2012, 568с.

– Егошина Ю. А., Поцелуева Л. А. Современные вспомога- тельные вещества в табачном производстве. Ж. Успехи совре- менного естествознания – 2009, – №10- С. 30—33

– Егошина Ю. А., Поцелуева Л. А., Галиуллина Т. Н. //Со- временные вспомогательные вещества в таблеточном производ- стве. Учебно-методическое пособие по фармацевтической тех- нологии для иностранных студентов. – 2003. – Казань. – 15 с.

– Жуйкова Н. Н., Саблина О. С., Штокарева Е. А., Гаври- лов А. С. Комплексный наполнитель для прямого прессования на основе лактозы и микрокристаллической целлюлозы. Хими- ко-фармацевтический журнал. Том 44, №4, 2010.

VI боб. МИКРОКРИСТАЛЛИК ЦЕЛЛЮЛОЗАДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАЛАРИ

Умумий маълумотлар

Микрокристаллик целлюлоза XXI асрнинг энг истиқболли материалларидан деб ҳисобланмоқда. Унинг ўзига хос хоссала- ри кенг истеъмолчиларни ўзига жалб этмоқда:

– мазасиз ва ҳидсиз;

– юқори гигроскопли;

– сувда эримайди;

– органик эритувчиларда эримайди;

– термик ишлов бериш мумкин;

– кимёвий моддалар таъсирига чидамли;

– физиологик инерт;

– организмда ҳазм бўлмайди;

– кимёвий ва бактериологик соф;

– бу экологик соф материал, зарарли қўшимчаларсиз, инсон ва жониворлар учун зарарсиз.

Микрокристаллик целлюлоза турли кўринишларда ишлаб чиқарилади – уларнинг заррачаларининг ўлчамлари 1 нм дан 400 нм. Заррачаларнинг ўлчамлари қўлланилган хом ашё ту- рига боғлиқ. Микрокристаллари игна кўринишда ёки гранулл шаклида бўлиши мумкин.

Микрокристалл целлюлозани асосий маркаларининг қисқача таърифи:

– М101 – Майда стандартланган МКЦ марка. Таблеткалаш жараёнини барчасига тўғри келадиган хоссали – тўғридан-тўғри пресслаш, нам грануллаш ҳамда капсулага тўлдирувчи сифати- да. Йирик заррачалардан фойдаланишда эффектив.

– М102 – Стандартлаштирилган МКЦ мар- ка. Тўғридан-тўғри пресслаш методи билан пре- паратлар ишлаб чиқариш учун мослаштирилган. 101 маркага нисбатан яхши намланади, капсуллашда яхши оқа- ди.

– М112 – Сифати М102 га яқин, лекин намлиги паст. Намликсезгир толали материалларни таблеткалаш учун яроқли.

– М500 – таркибида йирик ўлчамли заррачалар мавжуд, оқиши етарли бўлиши учун таркибига тегишли қўшимчалар қўшилади. Тўғридан-тўғри таблеткалашни бошқаришда қулай марка ҳисобланади.

– МКЦ таблеткалар, капсулалар, порошок ва суспензиялар- да фойдаланилади.

Маҳсулотлар ТУ 10.89.19-006-01141317-2019 бўйича ишлаб чиқарилади.

Микрокристаллик целлюлоза асосан, япроқли дарахт цел- люлозасидан ишлаб чиқарилади [1]. 6.1-жадвалда микрокрис- таллик целлюлозанинг кўриниши ва характеристикаси келти- рилган.

 
6.1-жадвал
Микрокристаллик целлюлоза кўриниши ва характеристикаси
 


 
Микрокристаллик целлюлозадан фойдаланиш соҳалари:
 

Озиқ-овқат саноатида. МКЦ инерт модда бўлгани учун майонез, йогуртлар, қаймоқ кабиларни ишлаб чиқаришда эмуль- сияни қуюқлаштиривчи, диетик маҳсулотларга ошқозон-ичак фаолиятини стимулловчи қўшимча «биотола» сифатида қўлла- нилади. Е460 рақами остида [2—5] маҳсулот колориясини пасай- тирувчи озиқ-овқат каталогига қўшимча сифатида киритилган. Бундан ташқари, микрокристаллик целлюлоза одам организми- даги кальций, магний ва темирларни боғлаб, организмдан чиқа- ришга ёрдам беради. МКЦ одам организмида ҳазм бўлмайди, колориялиги – 0. МКЦ хавфсизлик дозаси суткасига 25 г дан кўп эмас. Микрокристаллик целлюлоза юқори таркибли озуқа толалиги (97%) билан характерланади. Микрокристаллик цел- люлозадаги озуқали толалар ошқозон-ичак трактида стабил коллоид гель ёки дисперс ҳосил қилади. Унинг заррачалари нам- ни сўриб, бўкади ва парчаланган озуқанинг компонентларини ва токсинларни ушлаб қолади. МКЦ заррачалари одам организми- га керакли оқсил ва мураккаб молекулаларни ушлаб қолмайди. МКЦ овқат қабул қилиш балансини бузмайди.

МКЦ озиқ-овқат маҳсулотларда уларнинг органолептик кўр- саткичларига таъсир этмайди, шунинг учун уни колбаса маҳсу- лотларига, гўшт ярим маҳсулотларига [2,5], соусларга, кремлар- га, паштетларга, қандолат маҳсулотларига, музқаймоқ, нон маҳ- сулотларига ва паст калорияли сут маҳсулотларига қўшилади. Маҳсулотнинг структурасини яхшилайди. Микрокристаллик целлюлоза маҳсулотнинг калориялигини пасайтиришга ёрдам беради, ошқозон-ичак тракти фаолиятига ёрдам беради. Шу- нинг учун қишлоқ хўжалигида уй ҳайвонлари ва паррандалар озуқасига қўшилади.

Микрокристаллик целлюлоза – бу эмульгатор, колбаса ва ярим гўшт маҳсулотлар учун структура ҳосил қилувчи ҳисобла- нади. Гўштли қийманинг барча турларига қўлланилди. Гўштли қиймада МКЦ яхши диспергланади; юқори боғловчи хусусият-

га эга; қиймани пишириш жараёнида чиқитга чиқишни камай- тиради, қиймали гўштнинг стабиллигини таъминлайди; гўшт массаси таркибидан сув ва ёғ массасининг чиқишини олдини олади; текстурасини яхшилайди; гўшт маҳсулотининг маззаси ва ўзига хос ароматини характерлайди; пушти рангини таъмин- лайди. МКЦ ни қийма гўшт массасига таклиф этилган миқдори,

%: пиширилган колбаса, сарделка ва сосискага – 1,0—1,5, чала дудланган ва пиширилган-дудланганга 0,5—1,5, гўштли ярим- маҳсулотларга – 1,0—2,0.Оқсилли-ёғ эмульсияга МКЦ қуруқ ёки гидратланган кўринишда қўшилади. Пиширилган колбаса, сарделькалар, сосискаларга гўштни қиймалаш жараёнида, ҳар хил таъм берувчи зиравор қўшимчалар билан, сув/муз, дудлан- ган колбаса ва гўштли яриммаҳсулотларга 2% гача МКЦ – 4:1 нисбатда қўшилади. Сўнгги йилларда нон ишлаб чиқариш сано- атида ҳам қўлланилмоқда [3].

 

Фармацевтика саноатида. Тайванда COMPRECEL® савдо маркасида номи билан MingTai Chemical Co., LTD компонияси МКЦ ишлаб чиқаради. Микрокристаллик целлюлозани стан- дартлаштирилган қуйидаги типлари ишлаб чиқарилади:

МКЦ-103 Намлиги паст. Намликка сезгир ингредиентлар учун.

МКЦ-105 Майда навли, таблеткали сақичлар учун, пресс- лашни осонлаштиради.

MКЦ-200, MКЦ-212 Йирик навли. Йирик заррачалар сочи- лишни яхшилайди ва аралашмани тўғридан-тўғри пресслашни яхшилайди.

MКЦ-301, MКЦ-302 Заррачалар ўлчамлари М-101 ва М-102 ларга ўхшаш. Сочилувчан бўлгани учун пресслаш осон кечади. Микрокристаллик целлюлоза юқори даражада прессланувчи материал ҳисобланади. Бу модда боғловчи, сирпанувчи ва ти- тиш хоссаларига эга. Доривор моддага 5 – 20% МКЦ қўшилса, аралашмани тўғридан-тўғри пресслаш имконини беради. МКЦ нинг яхши прессланиши сиқиш жараёнида пластик деформаци- яланаётган заррачалар орасида водород боғлари билан тушунти-

рилади. МКЦ сувни ўзига осон шимади ва гидратацияга учрай- ди, бу жараён таблеткадан доривор модданинг осон ажралишига шароит яратади. МКЦ нинг камчилиги – юқори намлиги (5%), АҚШни FMC фирмаcи намсезгир моддалар учун МКЦ махсус маркаларини ишлаб чиқарган. Масалан, намлиги 1,5% ли Avicel PH 112. Доривор шаклдаги моддалар ишлаб чиқаришда кенг қўлланадиганларидан бири МКЦ-102 маркали тўлдирувчи. Бу тўлдирувчи толасимон заррачаларнинг алгомератларидан таш- кил топган бўлиб, ўртача ўлчамлари 50—200 мкм.

Ҳозирги вақтларда микрокристаллик целлюлоза, асосан пахта ва ёғоч целлюлозасидан олинади. МКЦ фармацевтика саноатида титувчи (разрыхлитель) 5—15% ёки нам ҳолда гра- нуллашда, тўғридан-тўғри пресслашда таблетка ва капсуллашда боғловчи модда (20—90%) сифатида қўлланилади. МКЦ сирпа- нувчи, адгезияловча модда (5—20%), абсорбент ва тўлдирувчи (20—90%) ҳисобланади.

Яхшилаб тозаланган ва майда кўринишга келтирилган соф целлюлоза инерт модда бўлгани учун фармацевтикада таблетка- лар тайёрлашда доривор препаратларга, озиқ-овқатга қўшимча сифатида ва тиббиётда қўлланилади. 6.2-жадвалда мисол та- риқасида пахта целлюлозасидан олинган МКЦ қўшиб тайёрлан- ган таблеткалар таркиби келтирилган.

6.2-жадвал

Баъзи таблеткали дорилар таркибида МКЦ нинг қўлланиши




МКЦ га шимдирилган дори ёки бошқа қўшимчалар таблет- калар кўринишида енгил прессланади. Таблеткалар ошқозон суюқлигида парчаланади ва МКЦ таркибидаги дори осон ажра- лади, беморнинг даволанишини енгиллаштиради.

Тиббиётда [4]. МКЦ эримайдиган толали озуқа гуруҳига ки- ради, у овқатланишда ва инсон саломатлигини сақлашда муҳим роль ўйнайди. МКЦ препаратлари токсик моддаларни, шлак, бўш радикалларни, радионуклидлар ва оғир металларни адсорб- циялайди. Шу тариқа ингичка ичакларни «механик» тозалайди, ичак микрофлорасини яхшилайди ва иммунитетни оширади.

Озуқа тола бу – тоза ўсимлик толалидан бир қанча босқичлар- да ишлов бериб, олинган тоза толали ҳужайралар. Тиббиётда ва фармацевтикада кенг қўлланилади. Жумладан, қўшимча модда ўрнида суюқ, сочилувчан ва дори воситаларни таблеткалашда, суспензия, суртма, тиш пастасини тайёрлашда ёрдамчи модда ўрнида ҳамда стоматологияда адгезив материаллар тайёрлашда қўлланилади.

МКЦ дан фойдаланган ҳолда тайёрланган таблеткалар анча мустаҳкам, силлиқ, бир хил кўринишда бўлади (6.1-расм). Улар ошқозон суюқлигида яхши эриб, организмда тез ҳазм бўла- ди. Таблеткалар таркибидаги МКЦ дори моддаларнинг секин ажралишини таъминлайди, ўзи эса организмда ҳазм бўлмайди.

6.1-расм. Сотувдаги микрокристаллик целлюлоза таблеткаларининг кўриниши.



Қуйидаги касалликларнинг олдини олишда ва даволашда қўлланилади:

– қандли диабет;

– гипертония, юрак ишемик касаллиги;

– ошқозон ва сийдик йўлида тошли касалликда;

– дисбактериоз;

– атеросклероз;

– ортиқча вази;

– ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши;

– микроб инфекцияси натижасида заҳарланишда.

Кимё саноатида – материаллар олишда ва целлюлозани қайта ишлаб моддалар олишда хом ашё: нанокристаллиик цел- люлоза, нанокомпозитлар, эфирлар ва сополимерлар олишда. Шампунь, крем ва бошқа косметик маҳсулотларда тўлдирувчи ва гель ҳосил қилувчи модда ҳисобланади.

Қурилиш соҳасида – қурилиш материалларни ишлаб чиқа- ришда: қуруқ аралашмаларга пластификацияловчи ва тиксо- тропик ҳамда бетонлар ва цемент эритмалари каби қурилиш аралашмаларида мустаҳкамлигини ошириш учун қўшимча си- фатида қўлланилади. Цементли ёки гипсли эритмалар билан қу- рилишда пардозлаш ишларини олиб бориш жараёнида қориш- малар тез қотади, оз қисми қотиб исроф бўлади. Қотиш вақтини узайтириш учун гидрофоб модда МКЦ қўшилади. Масалан, 1. Г- 2 ва Г-6 маркали гипсга МКЦ қўшилганда қотиш муддати ортади. Г-2 гипс учун вақти 18—22 дақиқадан 41—102 дақиқагача, Г-6 эса 9—12 дақиқадан 52—86 дақиқагача. Мустаҳкамлиги 30% гача ортади [5]. 2.Бетон ва қурилиш эритмаларига қўшилганда, бетон эритмасини қотиш вақти ортади [6—8]. Эриган аралаш- мани қотиш кинетикасиконусли эталон ёрдамида аниқланади (6.2-расм).

6.2-расм. Эриганаралашмани (қоришма) силжувчанлигини (подвижность) аниқловчи прибор: 1- штатив; – шкала; – эталонли конус; – штанга; – тутгич;– бошқарувчи; 7—эриган аралашма учун идиш; – тўхтатгич винт. Конус пўлат листдан ёки учи (30о) пўлатдан ясалган пласмассадан. Эталонли конус штативи билан масси 300+2 г.



Синаш: прибор горизонтал текисликка ўрнатилади, штан- гани (4) эркин бошқарувчи (6) қараб силжиши текширилади.

Эриган аралашма билан (7) идиш, юқоридан 1 см қолганча тўл- дирилади ва пўлат стержен билан 25 марта санчиб зичланади ва идиш стол устига 5—6 марта уриб зичланади.

Конуснинг ўткир учи (3) идишдаги эритма юзасига теккиз- илади, конус штангаси (8) винт ёрдамда маҳкамланади ва шка- ладан биринчи ҳисобни бошлайди.

Сўнгра тўхтатгич винти очиб юборилади. Конус эриган ара- лашмага эркин чўкиши керак, иккинчи ўлчов конуснинг чўкиши 1 минутдан сўнг аниқланади. Конусни чўкиши 1 мм аниқликда ўлчанади. Мисол тариқасида 6.3-расмда целлюлоза порошоги қўшилганда конуснинг чўкиш чуқурлиги келтирилган.

Қоришмага 2% целлюлоза порошоги қўшилганда конусни чўкиш чуқурлиги 1,7 баравар ортган. Демак, микрокристалл целлюлоза қоришма таркибидаги сувни тутиб қолиш ҳисоби- га қоришманинг қовушоқлиги пасайган. Бу ҳолат қоришмани тез қотиб қолмаганлиги сабабли сарфини камайтиради ва сувоқ ишлари енгиллашади.



6.3-расм. Бетон қоришмасига целлюлоза порошоги қўшилгандаги синов конусининг чўкиш чуқурлигига таъсири.

6.3-жадвалда бетонли қоришмага порошокли целлюлоза (ПЦ) қўшиб тайёрланган 40х40х160 мм намуналарни синаганда уларнинг механик пишиқлигининг ўзгариши ўрганилган.


6.3-жадвал

Намуналарнинг 7 суткадан кейинги ўртача пишиқлиги

(мустаҳкамлиги)



*қоришмадаги сувни цементга нисбати.

Тажриба натижалари бўйича ёғоч массасидан олинган мик- рокристалли целлюлозани бетон ва қурилиш эритмаларига пла- стификацияловчи қўшимча сифатида қўллаш мумкин [8].

МКЦ бошқа тармоқларда қўлланилиши:

– Сочилувчи (сыпучих) материаллар ва реактивларнинг тўп- ланиб қолишини «агрегация» олдини олувчи қўшимча.

– Пластмасса, фарфор, оловбардош керамика, резина, ғовак- ли материаллар тайёрлашда тўлдирувчи сифатида.

– Сув асосида бўёқ ва эмульсия тайёрлашда стабилизатор ва эмульгатор ҳамда қуюқлаштирувчи.

– Фильтр материаллар тайёрлашда; синтетик чарм; ўсимлик- ларни биологик ҳимоялаш; пайванд электродларда; сорбентлар; қуюқлаштирувчи сифатида қўшимча.

– Қоғоз ишлаб чиқаришда наноцеллюлоза қоғозни пишиқли- гини оширишда ва нотўқима материаллар олишда.

– Аналитик кимёда қўлланиладиган хроматография методда. Наноўлчамли целлюлозани қўллаш мумкин: кислород ўтказмайдиган озиқ-овқат плёнка тайёрлашда ва тахлаб ўраш, сақлашда; мебель ва қурилиш соҳаларида тайёрлаган маҳсулот- ларининг механик мустаҳкамлигини оширишда; электроника, машинасозлик ва авиасозлик тармоқларида; косметик, қоғоз ҳамда ҳарбий саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамда

бошқа янги структурали маҳсулотлар ишлаб чиқаришда.


Хулоса. Микрокристаллик целлюлозанинг кенг фойдалани- шига сабаб, унинг морфологияси, заррачаларининг микроғовак- лиги, физик инертлиги ва полимерланиш даражасига асосланган юқори фаолланган юзаси. Шу вақтга қадар кўплаб порошокли целлюлозани олиш усуллари ишлаб чиқилган, хоссалари усти- да тадқиқотлар олиб борилиши, амалиётга қўлаш тармоқларини аниқланганига қарамай, бу материалга бўлган қизиқиш ҳамон юқори. Микрокристаллик целлюлозани модификациялаб, ун- дан фойдаланишни янги усулларини топиш, технологиясини та- комиллаштириш, янги хом ашё баъзасини топиш устида илмий изланишлар олиб борилиши зарарурдир.