Czytaj tylko na LitRes

Książki nie można pobrać jako pliku, ale można ją czytać w naszej aplikacji lub online na stronie.

Czytaj książkę: «Умидли дунё ёки «Панднома»»

Czcionka:

Раҳмонберди кенжаев

Умиджон бозоров

Агар киши ҳаётдан олмаса таълим,

Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим.

(Р,Рудакий)

Умидли дунё

ёки

“Панднома”

Оламда ҳукмдор эрди Искандар, Оламни қолдириб кетдиул қайсар Умрин чўзолмади бир нафас бир дам,

Бир дам учун бутун оламни бериб ҳам.

(Саъди Шерозий)

“Инсон ғанимини енгишдан аввал,

Ўзлигини енгишни ўрганиши керак”

Ота-онанг бунёд этган бу қўргон сенга меросдир,

Меҳрла обод этсанг авлодингга хосдир.

Бу қайтар дунёда асло кам бўлмайсан,

Фарзандларинг кўз қароғинг бўлиб ўсса агар.

Умид – инсон ҳаётининг мазмуни, тириклигининг тимсоли. Инсон умид билан яшайди… Ҳолбуки, у келажакка нисбатан ишончи, орзу-истаги билан ўз умрини узайтиради.

Умид осмонида парвоз этаётган ҳар бир инсон кўнглидаги орзу-умидларининг чеки йўқлиги уни боқийлик сари етаклайди. Саноқли умримизга саноқсиз орзу умидлар ҳамроҳ экан биз донолардан ўрганиш ва ўрганганларимизни бошқаларга ўргата олсак, хайрли ишниамалга оширган бўламиз.

Инсонлар оламда улуғ муаллиф,

Қалби китобида сирларин таклиф.

Саройлар, гулзорлар куй-қушиқлар яратган,

Қалбларин яхшилик сари қаратган.

Бинобарин инсон – табиатнинг ноёб асари экан у ўзидан яхши ном қолдиради…

Юқоридаги фикрлар агар уни эпиграф сифатида қабул қилсак, ҳар бир онгли инсонда эртами-кечми (хусусан унинг ёши бир жойга етиб қолганда) пайдо бўлиши мумкин.

Айниқса, билимли, юксак маданиятли, дунёқараши кенг кишиларда бу фикрлар ўзлигини англаш, кимлигини билишнинг муҳимлиги тўғрилиги ғояга айланиб, тегишли шарт шароитлар тўғилганда амалга олади.

Табиат ҳаммага ҳам баробар умр бермас экан. Инсонларнинг бири кўпроқ яшайди, бири эса қисқа, лекин мазмунан бой ҳаёт кечириши керак. Бироқ ҳеч кимнинг ҳаёти бир текисда, доимо осойишталикда равон ва бекаму кўст ўтмайди.

Ҳаётнинг паст – баландликлари, аччиқ-чучуги, оқ-қораси бўлади. Шуни олдиндан яхши тасаввур этган, тўғри тушунган, уни ҳис қила олган ва шунга доимо тайёр турган инсонгина Худо берган умрини беҳуда ўтказмайди, ундан унумли фойдаланади. Бундай киши халқ, ота-онаси хизматида бўлади. Яқин кишиларининг фарзандлари уруғ-аймоқлари ва теварак атрофдагиларга қўлидан келганча яхшилик қилишга интилади, шунга яраша ўзи ҳам иззат- икромда яшайди. Эл юрт хизматига сазовор бўлади. Бунинг учун ҳар бир онгли инсон ўз насл насабини билиши лозим. Шунинг учунҳам талқимизда етти пуштини билиши зарурлиги ўқтирилади.

“Эй жафочи тут ганимат кўркнинг давронини,

Ким киши топмай турур бу давр йили поёнини.

Онт ичибсан гўёким аҳди ҳуснингда бегим,

Қилмагайсан бир жароҳатлик кўнгил даромонини.

Бу жамоли юзу кўз ким сенда бордур англади,

Ким тан ичра қўймагайсан ҳеч ошиқ жононини.

Иш учун ошиқни тангри ярлақаб ҳеч сўрмагай,

Ким яратмиш кўзу қошу гамзаи фаттонини,

Раҳм эмасдир ул ки кўз ёш Етти ошиқ оҳидин.

Ғамзанинг тогини сув бердики тўккан қонини,

Не кетурдинг десалар маҳшарда Лутфий дунёдин,

Кўргузай багримдаги пайконини ’’.

(“Девони Лутфий” дан)

Оталарим онажонларим ҳам кетдилар,

Азизам, мунисгинам, ҳам нурийдийдам ҳам кетти.

Жаҳон ичра ҳамроҳим илдам кетти мен крлдим,

Мозори лолазор ўлгай тўкилган цон ёшимдан,

Садоцат бобида дардингга ҳамдам кетди мен цолдим.

Қадрдон дўстларим Аҳмаджон ва Абдунажим,

Изидан цолмайин деб укам шогирдим Рахмонбек ҳам кетди.

Ўлимдан цўрцмайин, ҳацицатни шиор айлай,

Ўз мардона сўзида турган бардам Ўткир ҳам кетди.

“Ишон менга, мени акам деб бил ”деб такрор-такрор айтиб,

Ўз сўзида маҳкам турган Шокир акам кетди.

Фалак бедодлигим кимга айтиб кимга йиглайман энди,

Дегайман Раҳмонберди мотам ҳар дам кетди.

Шумцадам юрмаган бирор макон йўц,

Ранжу озор чекмайўтган ҳеч жон йўц

Жуфтингнинг айбини кўчага ёйма,

Сен унга либоссан у сенга либос.

Ўзингдан паст билма фацир инсонни

Балки кучлироцдир сендан унинг ийлюни

(муаллиф Р,К.).

Эй тангрим, оталарим-оналаримни олдинг. Уруғ аймоғимни, ёру-биродарларимни олдинг… Қадрдонларимдан жудо қилдинг… Мен қартайдим, булбулдан ҳам гулдан ҳам кўнглим қолди. Дунё ташвишларидан ҳам зерикдим… Ёлгизман… Энди ҳеч кимга ҳам керак бўлмай қолдим… Умрим бўйи меҳнат қилиб яшадим… Ҳеч кимга давоим йўқ.. Мен бир ғариб бандангдан, омонатингни олсанг ҳам майли.

Ғойибдан: “Йў-ў-ўқ” дегандай ғайриинсоний йўғон ва титроқ товуш қулоғимга етиб келагандай бўлди. Кейин:– Сен ғариб эмассан! Бу дунёда кўп ишлар қилдинг! Ҳали сен қиладиган ишлар бор! Сенинг жониннгни олишга ҳали вақт бор!

Бу ғайриоддий мулоқат мени чуқур ўйга толдирди… Ўйлаш фикрлашга чорлади… Ахир мени битикларим бошига авлодимга, мени инсон бўлишимда ўзларининг беқиёс меҳрларини аямай парвариш қилган азиз инсонлар ҳақида ёзмоқчи эдимку! Сўз берган экансан ваъдангни бажаришинг керак-ку, деган фикр мени қалам тебратишга даъват этгани учун ҳўрсина, хўрсина ишга киришдим. ,

Азиз ўқувчим! Сиз вақт топиб ушбу битикларимизни ўқисангиз саҳифалар қатидан ўзингизга яқин инсонлар тақдирига ўхшаш қадрдонларингиз бош кўтариб чиқаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ҳа сиз унда ё отаси, ё онаси ва ёки яқин кишинингиз билан учрашасиз. Бу саҳифалар афсона ҳам, эртак ҳам эмас. Соф ҳақиқат эканлиги ёдингизга тушиши муқаррар. Ўша дунёдан кўз юмиб сизни ташлаб кетгаларингизнинг сурат ва сийратлари ҳамда қиёфалари меҳру оқибатда ўтган тарихларига рўбарў келасиз. Уларнинг қилган эзгу амаллари ёдингизга тушиб кўксингиз қалқиб-қалқиб кетади. Шунда бу омонат дунёда ҳамма нарса ўткинчи, умрингизнинг ҳар бир дами ғанимат эканига амин бўласиз. Шунинг учун биз тириклар бир-биримизга меҳрли бўлиб, тез-тез дийдорлашайлик, шоир айтмоқда:

Дўстлар салом деган сўзнинг салмоғин сақланг,

Яхшиларни авайланг уларни асранг.

Дунёдан ўтгандан сунг юз соат йиғлаб тургандан кўра,

Тириклигида бир соат йўқлаб туринг.

(Шайхзода).

Меҳр риштаси

Яшамоқнинг қадрига етолса одам,

У қилган ҳар бир иши бир олам.

Элини севганнинг эси бўлади.

Ишидан ҳалқининг бахти кулади.

(“Оталар сўзи”дан)

Ҳикматлар хазинаси қадимий зардуштийларнинг муқаддас китоби “Авестода” аёллар хусусан оналарнинг фазилатлари маромига етказиб тараннум этилган. Оналарнинг машаққатли меҳнатлари шарафланган улуғланган. Авестонинг севимли аёл образлари ичида Оша исмли аёл алоҳида ажралиб туради. Оша эзгу қисмат ва эътиқод тимсоли. Одамзоднинг орзу умидлари, ният хоҳишлари айни шу аёл образида ўз ифодасини топган. Инсоният яратилибдики, яхшиликка интилади, эзгуликка талпинади, орзулар қанотида учади. Ошада одамларнинг ана шу туйғулари гавдаланади. Китобда севимли Ошага берилган таъриф бежиримлиги шарофатлилиги билан ажралиб туради.

Сулув Оша,

Нурафшон Оша.

Фарог нурин таратадур,

Одамларга у.

Шону шукуҳ берадир,

Кимнинг жонига керак бўлса У.

Осудалик топар кулбаким,

Дадил қадам қўяди Оша остонасига.

Асрагайдир Замонлар бўйи,

Авлодларин наслу насабин.

“Инсонлар сиз умрингиз қай замон тугаши ўзингизга номалум бўлган бир умр ичида кун ва тунларингизни ўтказмоқдасиз. Агар қўлингиздан келса, бу ҳаётингизни яхшилик қилиш билан ўтказинг… Буни ҳам сиз фақат Аллоҳ таолонинг ёрдами билан амалга ошира оласиз…

…Сиздан яшаш фурсатини олиб қўймасдан туриб имкониятларингизни ишга солиб, ҳайрли амаллар қилишга шошилинг!

Аллоҳтаоло ғам-қайғуларингизни аришини истайсизми?

“Ҳасбиаллоҳул – лазий ла илайҳи илла ҳува Алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аршин азим”ни 7 марта қайтаринг.

Турли вазиятларда: хоҳ у ижлбий, хоҳ у салбий бўлсин, Аллоҳ бандасига ундан ҳикмат излазни буюрган. Беэътиборлик билан қилинган муносабатлардан вақт келиб пушаймонлик ётиши мумкин!

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р.а.): “муминларга хитоби”, китобидан.

Ҳикмат

“Иллат излаганга, иллатдир дунё,

Ҳикмат излаганга ҳикматдур дунё”.

Маълумким солиҳ амал қилиш умримизни савоб ишлар илинжида ўтказиш бесамар кетмайди. Аммо биргина ўлимни ёдга олишда ҳам ҳикмат кўп экан. Бу ҳақда шундай Ҳадис бор. “Оиша (р.а.) пайғамбаримиздан сўнг -Эй расуллоҳ, маҳшарда шаҳидлар билан бирга тириладиган кишилар ҳам бўладими? – Ҳа кеча кундузда ўлимни йигирма маҳал ёд этган банда шаҳидлар билан бирга тирилади.-дедилар Набий (с.а.в.)”

Бунинг замирида эса ўлимни ёдга олиш туфайли бу дунёнинг ўткинчилигини ҳис этиш ётади.

БИР КАМ ИККИ ДУНЁ ЭКАН

Ер бағридан маъдан моддалар ҳарорат зўридан эриб, оловга айланиб даҳшатли бир қудрат билан вулқон бўлиб отилиб чиққанидай, чорасиз эзилган вужуд эгасининг дарду аламлари, саппора юраклардан кўтарилган хасрат-нолалар ҳам йиғилавериб бу осий заминга сигмай вақти вақти билан портлаб кўкка ўрлайди.

Соғинчларим дарду шундайки, дарахтларни қалам дарёларни сиёҳ еру-кўкни китоб саҳифаси қилиб ёзсам ҳамки адо бўлмайди.

Кўнгилда йўқ эди сендан жудолик

Муқаддар илкидин бўлди бу иш, ночор соғиндим,

деган экан бир аллома.

Хотирим вцсвосидир, девона дерлар сўзласам,

Энди менга фарздир байтул ҳазанни кўзласам.

Дашту саҳроларда мен етим қўзидек бўзласам,

Мен сени қайдин топарман тогу тошни изласам.

Волидам, Маккам, Мадинам, Меҳрибоним қайдасан,

Дўстлар, айб айламанглар хотирим восвосидир.

Бу ўлимнинг ханжари бурросиучун олмосдир,

Сабр қилган бандалар сарҳайли ҳайрунносидир.

Буўлим Одам атодин бизларга меросдир,

Волидам, Маккам, Мадинам Меҳрибоним қайдасан.

Бу дард ила хароб бўлдим келибҳолимни

Онасин бевақт йўқотган бахтицаро кўп,

Оҳ, онасиз тахтда турган тахтсиз кўп.

Отанг кетса, дардинг тўксанг Онанг бор

Онанг кетса, чиқмас экан кўксингда чўп…

Аллоҳ сени яратган бўлса, тоц кўрмадим,

Бу дунёнинг сочида оц кўрмадим.

Ишц аҳлини маст кўрдим, сог кўрмадим,

Кўнгил тоза кўзгудин айрилмасин.

Одам ширин орзусидин айрилмасин,

Ҳеч бир банданинг цаноти цайрилмасин.

Умрин берсин бахтидин бевацт айрилмасин

Гу ичра сарвигул ахтардик биз,

Дил ичра рози дил ахтардик биз.

Бир худогатизчўкдик биз,

Кел энди бирга йиглайлик эй дилим

Чарсиллаган чўғ эдик биз, кул қилиб қўйдинг-ку,

Қайгуга ботириб цартайган чол цшиб цўйдинг-ку.

Жшгалар жаранглар тоглар бор экан,

Булбулга озор бор,Зоглар бор экан.

Менга сенда онамнингруҳи бор эди-ку!

Кўргим келмоцда Назирубонуни!

Юлдуз ёнса чироц бўлар,

Ой эгшсаўроц бўлар.

Бевацт ўлим бўлаб келса,

Бирумрлик фироц бўлар....!

(Ҳазрат Машраб).

Ота-онанг кетса, ёру дўстинг борку,

Лек жуфти ҳалолинг кетса

Маълумотли онгли инсонни тарбияли қилиб улғайтимоқ учун қанча вақт кетади. Мусибат етганда ўзини қандай тутиши керак. Чинакам мусулмон қандай бўлиши керак?

Бахтли оила қуриш учун асосий эътиборини нималарга қаратиш лозим? Фарзанд тарбияси борасида Ислом дини нима дейди?

Бу дафтар уни вақт сарфлаб ўқиган ўқувчиларимизга шояд манфаатли бўлса. Агар ўқиганларингиздан сизни қизиқтирган юқоридаги саволларга ўхшаш саволлар бўлса жавоб топа олсангиз биз ўзимизни бахтиёр сезган бўлар эдик. Агар ҳис-туйғуларга берилиб бирор кишининг нафсониятиига теккан бўлсак, узр сўраймиз. Бизнинг назаримизда-учетда қолган дўстларимиз бўлса, маъзур тутадилар деган умидцамиз.Бизга ҳамнафас бўлган барча яқинларимизни тилга олишнинг имконияти йўқлиги ҳар биримизга аён бўлган ҳақиқатдир.

ХОТИРАНИНГ ОҲИРИ БЎЛМАЙДИ.

Айрилиқ абадий эмас, балки вақтинчалик. Қиёматда ёруғ юз билан яна учрашамиз. Энди доимий бирга бўлиш умидида яшамоққа интилайлик.

Кунлар ўтган сайин хотираларимизни бир дафтарга тўплаш, ўзимизни шунга тайёрлаш пайига тушдик. Албатта, бундай дафтарнй яратиш осон эмас. Ўнларча, балки унданда кўпроқ хотиралар шунчаки эслаш баёни эмас, балки қалб нидосидан иборат бўлади. Мақсад: айрилиқнинг руҳий азоблигини баён этиш эмас, балки шаърий никоҳ туфайли жуфти ҳалоллик маъсулияти ҳисси билан оила қуриш, Қуръон ҳулқи билан ҳулқланган фарзандларни вояга етказиш, Ватан, жамият миллат учун фидойи инсонни тарбияламоқ вазифаси билан турмуш қурмоқцир. Бундай вазифа мажбурияти хотира ёзиш пайига тушган кишидан ҳам дунёвий, ҳам диний билимлар эгаси бўлишни талаб этилди. Энг биринчи навбатда ёзувчидан ўз-ўзини англамоқ, руҳий тетиклик, маънавий поклик ва жисмоний куч соғлом фикрлаш талаб этилади. Ўз-ўзини англаш орқали хотира ёдга тушади.

Хотирлаш ва ёдга олиш каби инсоний фазилатлар ҳаёт тарзимизни асосий тамойилларидан биридир. Инсон ўз тарихини, ота-боболарини аждодларини эслаш орқалифахр ва ғурурга тўлади. Қандай халқ фарзанди эканлигини яна бир бора ҳис қилади. Дунёдан ўтган қавму қариндош, хешуақраболарини, устозларини эслар экан, дунёнинг фонийлигини, ҳеч ким унга устун бўлмаслигини теран англайди.

Шу билан бирга ўқиганларини хотирлаш инсонга ўлимни эслатади ва иқрорлик манманлик, кибру-ҳаво каби иллатлардан асрайди. Қотган қалбларни юмшатади, шафқатга тўлдиради. Хотирлаш, ёд этиш ота-боболаримиздан мерос қолган қадриятларимиздан юксак фазилатлардандир.

Миллий қадриятларимизни асраб-авайлаб ёшлар онгига сингдирар эканмиз имонимиз собит, юртимиз тинч халқимиз фаровон бўлади, иншаоллоҳ.

Умримиз беш кун каби дунёда оз,

Уйламайдир кимники ақли саёз.

Яхшимас қувмоц жаҳоннинг лаззатин,

Айламоқ лозим эрур эл хизматин.

Инсон номи ўлмай яшайди такрор

Ортидан фарзанди қолганда ёдгор

“Қайда қолди халоватларим …” Ҳофиз қўшиғидан

Инсон баъзида беҳуда ташвишлар, орзупарастлик ҳамда кеча ва эртанинг огир юкидан асабийлашиб, хотиржамлигини, ҳаловатини энг асосийси, Аллоҳнинг буюк неъмати – соғлигини йўқотади. Бундай ҳолатга тушиб қолган инсон ҳеч қачон ўзини фаолитясизлик тўрига ташламаслиги лозим.

Ўзини қийнаётган ўтмиш воқеалари ҳамда келажакнинг оғир юкини ўзининг елкасидан улоқтириши керак бўлади. Ўтган ноҳуш воқеаларни мустаҳкам тўсиқ билан тўсишга интилмоқ керак. Чунки, уларни эслаш, кўпинча изтироб, қайғу алам ёки бўлмаса, кўзга ёш келтиради. Келажак ҳақида орзу қилишда ҳаддан ошмасдан, ўз кучимиз ва иродадамизни сақлаб, нафақат ҳаловат, балки яхши ютуқларни ҳам қўлга киритиш имкони туғулади. Чунки кеча ва эртанинг ташвишлари бугунги кун учун ҳам яшаш имкониятларини камайтиради. Аслида, бугунимиз муҳим ва аҳамиятлидир. Ҳар бир кун ҳатто, олаётган нафасимиз қайтарилмаслигини қандай унутмайлик. Вақт ўтиб ҳар бир муаммо ўз ечимини топади. “Вақт олий ҳакам” деб бекорга айтмаганлар… Йўқотишларнинг ҳам ўрни тўлади. Бугунимиз атиги йигирма тўрт соат… Уни кераксиз, ноўрин икир-чикир ташвишларга сарфламайлик. Бугунимиз қандай ўтказилса, эртанги кун унинг давомчиси бўлади.

Агар ўзимизни тафтиш қилсак, арзимас нарсаларга ҳам хуноб бўлиб, ўзгаларнинг хатоларини кечирмайдиган одамга айланиб бораётганимизни тушунамиз. Ҳар бир соатимизни режалаштирсак, ҳар бир кунимизни тежасак, ойларимиз ва йилларимиз-умримиз беҳуда кетмаслигига кафолат бўлади. Энг оғир ҳолат – вазият ва муаммоларда сабр билан қалб осойишталигига эришиш мумкин. Шу билан ўзимизни келажагимизни номаълум зарбалардан ҳам асраймиз.

Ўтган кундан сабоқ ва керакли хулоса чиқариб, эртанги кунни орзулар ва имкониятларнинг чегарасидан чиқмаган ҳолда режалаштириш керак. Ўтаётган умримизнинг ҳар бир куни ғаниматдир, ҳар қандай ҳолатнинг ўз ҳикмати бор.

Кўп ҳолларда бизга ўлчаб берилган умр вақти доимо шундай бўлиб қолавергандек тўюлади…

Уни бўлар-бўлмас нарсаларга кераксиз сафсаталарга, борди-ю, келди-ю, тўй томошаларгасарфлаймиз… айнан шу дамларда умримиз ўтиб бораётганини англамаймиз…

Вақт… замонлар, даврлар шиддат билан ўзгариб бормоқда. Замонга ҳамнафас бўлиш ниҳоятда қийин. Одамлар ўзгаряпти, жамият ўзгаряпти… мангу тўюлган қадриятларнинг баҳрам топиши бир чақалик қиммати қолмаётганлигини кишини довдиратиб қўймоқда.

Ҳа дунё катта бозорга ўхшаб қоляпти… Сотувчилар бир томон, харидорлар бир томон… ўртада бир уюм пул сарсон.. Унинг атрофида тўс-тўпалон… Мана моддий ҳаётимиз!

Аслида-чи?! Бу дунёдаги энг буюк қадриятларимизнинг ҳам ўткинчилигини ўткинчилигини, нисбий олам ҳамиша ўзгаришда, шаклланишда эканлигини пайқаган инсон унга нисбатан қандай муносабатда бўлиши керак?

Оқар сувнинг ортидан қувиб етиб бўлмайди-ку, ахир! Ҳозирги иқтисодий ўзгаришлар пайтида баъзилар бойлик орттиришини маънавий бойлик орттиришидан устун қилиб қўймоқдалар.

Улар илмли кишини менсимай, ўзига хос табақаланишни вужудга келтирмоқдалар…Орамизда хаттоки пул топиш васвасасига учраб қолганлар ҳам бор… Аммо ундайларнинг олами ўткинчидир. Айни чоғда вақт ҳамма нарсани жой-жойига қўйишини унутмаслигимиз керак… Агар биз ўзимиз учун пок руҳий олам яратиб олиб ва унинг қонуниятлари билан қани энди яшасак.

“Эй иймон келтирганлар! Молларингиз ҳам фарзандларингиз ҳам сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, ана ўшалар зиё кўрувчилардир”

(Қуръони карим, “Мунофиқун сураси, 9-оят”).

ХОТИРЖАМЛИК – ҚАЛБ МАЛҲАМИ

Одам кун давомида оилада, ишхонада, транспортда, жамоат жойларида турли кўнгилсизликларга, ўзаро таништирув баҳс ва жанжалларга беихтиёр дуч келиши мумкин. Бундай ноҳуш ҳолатлар инсонни тажанглашишига, асабларнинг таранглашиб, зўриқишига сабаб бўлади. Натижада асаб ва бошқа касалликлар юзага келади. Инсон, энг аввало, иродали бўлиши енгил – елпи ҳаёлларга берилмай босиқлик, вазминлик ва совуққонлик билан ҳис- туйғуларни жиловлай олиши жуда муҳим. Агар стресс ҳолатлари имкон қадар тезроқ хотиржамликка алмаштирилмаса, асаб тизими жидций шикастланиши мумкин.

Атрофдагиларнинг ноҳақлиги^ бепарволиги, қўпол ва кибрли муомаласи инсоннинг асабийлашишига сабабчи бўлади, бундай ҳолларда у аслида тафаккурига таяниб, ўзини бошкара олиши шарт. Шунингдек, чуқур нафас олиб, чуқур нафас чиқарилганда мияга кислород етиб боради ва тафаккур тиниқлашади. Сўнг стакандан ҳўплаб – ҳўплаб сув ичиш тавсия этилади. Кейин эса вазминлик билан вазиятни тўғри таҳлил этиш керак. Ана шундагина, стресс осонлик билан бартараф этилади. Ҳотиржам бўлиш инсоннинг ўз қўлида… Бирор (ноҳуш) хабарни эшитгандан сўнг 20 сония фақат ҳис-туйгуларни таъсирида бўлади. Кейин эса миянинг фикрлашига жавоб берувчи қисмлари ишга тушади. Шунинг учун ҳам мутахасислар ҳар қандай ахборотни эшитганда, дастлабки 20 сонияда қарор қабул қилмаслик, уни тинч ва босиқлик билан ўтказиб, кейин мушоҳада юритишни маслаҳат беришади руҳшунос олимлар…

Яратганнинг бандаларига меҳр-шафқатда бўлиш улуғ давлатдир.

Хаёлиққа тўғрисўз ва шафқатли бўлиш, халққа шафқатликдан яхши сифат йўқ.

Халқига меҳр-муҳаббатли бўлиб, умрини давлатни ибодат билан бошқаришга, кишиларнинг тотувлиги, юрт осойишталигига бағишлаган рахбар эл-юрт розилигига сазовор бўлади.

(“Темур тузуклари”дан).

Инсонларнинг яхши ишларини солиҳ амалларини эътироф этиш, қадрлаш ундан ибрат олиш – юксак фазилат эканлиги “Қуръон”да ва Ҳадисларда кўплаб таъкидланган.

Ҳар қандай вазиятда шукр қила билиш, сабр тоқатли бўлиш, яхшиликни илғай олиш, ижобий фикрлашни ўрганиш, асабий ҳолатларда қалбга суриладиган малҳамдир.

Инсонга Аллоҳ томонидан ато этилган умрнинг шиддат билан ўтиб кетаётгани, ҳаётимизга ибрат кўзи билан қарашга ундайди. Инсон учун энг катта бахт – ғафлат уйқусидан уйгониб, ўзининг ким эканлигини тезроқ англаб етмоғи ва қандай эзгу ишларни бажариши лозимлигини тўғри тушунаётган Инсон бахтлилар қаторидан жой олишга ҳақлидир.

ЛИБОСИДА ҲАЁСИ БЎЛСИН.

(“Ислом нури”, 2016 йил).

Кейинги пайтларда турмушга узатилаётган қизларимизнинг никоҳ куни оқ либос кийиши деярли урф-одатга кириб бўлди. Лекин катта ёшлилар: “Қизларимиз миллий матолардан тўй либосларини тиктирсалар қандай яхши бўлар эди” деган орзу сифат гапларни ҳам кўп айтишаяпти. Беихтиёр савол туғилади. Келинлар ўзимизнинг қизларимиз, уларни миллий атлас, адрас , шойилардан келин либослари тиктириб никоҳ кечаларидаги асл ўзбекона кийимларда бўлишлари кимларга, нималарга боғлиқ?

“ҲАЕ ИЙМОНДАНДИР” дейдилар пайғамбаримиз (с.а.в) Ҳадисларидан бирида. Кийимлардаги ибосизлик аста-секин қалбларнинг андиша пардаларини ҳам кўтариб ташлайди. Бу ҳолат ёмон оқибатларга олиб келади… Яна бир гап; тўйга ҳар хил одам келади, суқ, назар дегани бор нарсалар, гулдек келин-куёв, айниқса, ҳамманинг эътиборида бўладиган келинни ана шулардан сақлаш учун ҳам кийимларига эътибор бериш керак.

Қизлар орасида телекўрсатувларда, интернетда ҳар хил хорижий модаларга кўр-кўрона эргашиш кучли. Афсуски, айримлар ғарбдан кириб келаётган либосларга, соч турмакларига тақлидни маданиятлилик деб тушунишадилар… Кейинги пайтларда тўй оқшомида ҳамманинг ўртасида келин-куёвнинг, ҳаттоки уларнинг олдида қайнона-қайноталар ҳам валсга тушишни ўзини жуда замонавий ҳисоблаган айрим кишилар урфга киритмоқчи бўлишаяпти… Давраларда юқоридаги мулоҳазаларни айтсангиз, “Ҳа энди, тўй ёшларининг ҳаётида бир марта бўлади. Шунинг учун келин-куёвнинг кўнглига қараш керак” дейдиганлар кўп. Афсуски, масала хотимаси улар ўйлагандек бир кунлик тўй билан тугаб кетмайди. Келинлар очиқ-сочиқ, бутун гавдаларини тор-танқис либосларида янги хонадонга кириб борадилар.

Бундай ҳолатни андишали, ор-номусли қарияларга нисбатан ҳурматсизлик эмасми? Момоларимиз айтишларича, китобларда ўқиганларимизга кўра, илгари келинлар ҳатто қайнотаси билан бир дастурхон олдида овқатланишга, гапиришга ҳам уялишган. Келин-куёв катталарнинг олдида бир-бирларига ҳазил-ҳузил ёки меҳрибонлик қилишмаган бундан тортинишган. Тўйдан кейин кийиладиган кийимлар ҳам узунроқ, тўкисроқ тикилгани маъқул. Чунки, ҳамма келин ҳовли супурганида, таъзим билан чой узатади. Баъзан шундай вазиятлар бўладики, кўпчилик кириб-чиқаётган ҳовлини эгилиб супураёгган ёки дастурхондагиларга таъзим билан чой узатаётган келин ўзининг очиқ-сочиқ кийимларига бепарво!. Аммо унинг бундай ҳолатидан ёши улуғлар ҳижолатга тушади…(Кўз ҳаёси қаёқдасан.)

Ёшлар ўзи табиатан чиройли, рангларни тиниқ.... Аммо ясама қошлар, ясама киприклар улаш, юзни ҳаддан ташқари ортиқ турли бўёқлар билан пардоз, қилиш, яноқларни ўзгартириш, яъни Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартиришгауриниш хайрли эмас…

Ҳомиладорлик пайтларида жуда зарур бўлмаса, кўча-кўйда юришлик, баъзан ёшгина келиннинг эрига, қайнона-қайнотасига бор овозида, ўйламай-уялмай гапириш катталараралашишини, уларнинг олдидан тарс-турс қадамлар билан ўтаришини кўрсангиз… Бу тўқликка шўхлик, ширин ҳаётинг қадрига етмаслик, ҳаёсизлик эканини улар тушунмайдилар ҳам… “Қуш уясида кўрганини қилади” деган улуғларимиз сўзлари ёдга оладиган бўлсак, қиз болани дунёга келтирган оила бошлиқлари ота-оналарнинг ўз фарзандлари келажаги учун аҳамиятсиз, эътиборсиз қараганликларининг оқибати эканлигига иқрор бўласиз.

Шунинг учун ҳам оилада, маҳаллада, мактабларда тарбиянинг юқорида айтиб ўтилган жиҳатларига жидций эътибор кўрсатиш учун тадбирлар белгилаб, амалга ошириш ёшларимизни эртанги куни учун долзарбдир.

Одоб дебочадир инсон учун изззат китобига

Бўлар ҳар ким одобсиздир нишон тири маломатга.

(Бадхурдор Ибн Маҳмуд – “Одоб” китобидан)

Инсон махдуқотлар гултожи, бу дунёдаги азиз ва мукарррам зот. Борликдаги бутун неъматлар унинг учун, унинг маанфати учун яратилган. Инсон қадрини юксак қилган Оллоҳ унинг зиммасига шунга монанд улкан маъсулиятларни буюк омонатларни ҳам юклаган. Инсон Оллоҳнинг амрига мувофиқ яшаб бу дунёни қанчалик обод қилса шунга яраша савоб олади. Икки дунёси обод бўлади. Азиз ўқувчй! Юқоридаги зикр этилган фикрларни мустаҳкамлаш учун қуйидаги ўзимиз китоблардан ўқиган улуғлардан эиштган мумтоз қўшиқларда хофизларимиз куйлаган сатрларни такрор сизларга тақдим этмоқчимиз.

Агар киши олмаса ҳаётдан таълим,

Унгаўргата олмасҳеч бир муаллим!

Яхшидир аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёмон,

Ширин ёлгонга алданиб қолган ёмон.

Аввалинг бергунча охиринг берсин!

Гавда калта бўлса бўлсину, ақли калта бўлмасин!

Ангиз ўсган ерлардан отлар бевақт ўлмагай!

Яхши бўлса хотинлар, эрлар ранги сўлмаган!

Ўглинг кофир бўлса ҳам,

Келининг мусулмон бўлса бас!

Отани ўгилга муҳтож қилмасин!

Тирикликда киши ота-онанинг қадрини,

Айрилиб билагй ака бирлан уканинг қадрини..

Онам экан гулу райҳон,

Сўлмайди, деб ўйлардим.

Отам бирлан онамни,

Ҳеч қачон ўлмайди деб ўйламдим.

Дўстлар, Сиз ўқиган юқоридаги каби сўзларни ўзингизга “Панднома” сифатида қабул қилишингизни истардик.

ҲАКИМлар ПАНДНОМАСИ

Тарих гувоҳ беришича, Искандар Зулқарнайн кунлардан бир кун Арасту, Афлотун ва Буқротга ҳикматли сўзларни ўз ичига олувчи бир “Панднома” ёзишга буюрибди. “Менуларни ўқиб, – дебди Искандар, – Саволимга жавоб топай, бошимга тушган мушкул ишларимни ҳал қила олай”.

Арасту “ПАНДНОМАСИ”

Ҳар ким доно бўлса, ейиш бобида,

Билмаган нарсасин емайди зинҳор.

Бирор йўлда зарар кўп бўлса агар,

Кучи кўп бўлса ҳам юрмайди зинҳор.

Синалмаган йўллар яқин бўлса ҳам,

Синалган узоқдан қолмайди зинҳор.

Жангдан қочиб қолган бўлса ҳар киши,

Ўзгага ваҳима солишдир иши.

Зафар ёрим бўлсин десанг ҳар нафас,

Ботир кишиларга бўлгин ҳамнафас.

Афлотун “ПАНДНОМАСИ”

Барча мушкул ишнинг бордир чораси,

Чигаллар ечилмай қолмайди зинҳор.

Умид ипларини узмагин ҳеч вақт,

Булут қора бўлса ҳамки бегубор.

Ёмгирдан гуллаб яшнайди олам,

Сени ҳам бир куни яшнамогинг бор!

Буқрот “ПАНДНОМАСИ”

Эй Искандар, дўстларинг ва атрофингдаги одамларинг ақлли ва довюрак кишилардан иборат бўлмоғи лозим, бундай кишилардан одамнинг ақли ва довюраклиги ошади.

Лутфу меҳрибонликни ўзингга шиор қилки, бу сифатлар инсониятнинг энг олий сифатларидандир. Молу давлатни ҳам эҳтиёт қилиб ишлатки, уларнинг ҳам алоҳида ўринлари бор.

Ўзинг еб, ўзгага берсанг, эй инсон,

Номинг улуг бўлар, вужудинг омон.

Қиличнинг зарбаси тушмасин бошга,

Десанг, зулм қилма кекса-ю, ёшга.

Золимлар зулмини йўцот жаҳонда,

Ожизлар қўлини тутгин ҳар онда!

Жимликдан бўлмади ҳеч ким пушаймон,

Кўп гапдан зарарлар юз берди ёмон.

Дилимда цанчалар сўзим бор бироц,

Шакарнинг кўпидан озидир созроц.

Оз сўздан киши ҳеч бўлмас пушаймон,

Кўп сўздан кишига етади зиён!

(Донолар бисотидан)

Қўлингдан келмаган нарсани тилингга келтирма,

Тил тинч бўлса бош саломат бўлади.

Ҳар ким ўз огзининг цоровули бўлса,

Нафаси ҳеч цачон бўгилмайди.

Нобуд бўлмасин деб, тилидан инсон,

Огиз бўлди инсон тилига зиндон.

(“Оталар сўзи” дан)

Ушбу битикларни ўқиганларга маслаҳатимиз ҳаёт ташвишлари, орзу-ҳаваслар гирдобида эканмиз, бу омонат дунёда бир-биримизга суяниб қадримизни баланд тутайлик, агар хато қилиб, бир-биримизни ранжитиб қўйсак тезда узр сўраб, ўртамизда пайдо бўлган туманликни тарқатишни ўзимизга эп билайлик, чунки бу синов-имтиҳон оламида умримиз ғанимат экангини асло унитмайлик… Ахир алломалар: “Бу ёруғ олам мезбондир, биз унда меҳмондамиз”, деб бежиз айтмаганлар-ку! Буни унитиш эса кейинчалик афсус-надоматга сабабчи бўлиб қолмасин!

Ҳар кимсага таъна тошин отма,

Гарчи бўлса ҳамки цайсар ёки шум.

Айбсиз дўстларни топмоц муаммо,

Айтчи, хатолардан ким поку маъсум?

Ҳар ким дўстларига хушфеъл бўлмаса,

Дўстлик иззатидан бўлади маҳрум!

(Муиниддин Жуваний)

Ҳикмат. “Кичиклар гуноҳини кечмоқ, катталар учун чиройли феъл”.

ИНСОН НОМИ МАҒРУР ЖАРАНГЛАСИН

Эй одам! Сени Аллоҳ барча маҳлуқотлар ичида азизу мукаррам қилиб яратди.... Энди сени нақадар ёқимли, нақадар фусункор, нақадар нурли зотсан! Доно, зукко, ақлда ибратлиаъло хилқатлисан! Сенинг ироданг, сабринг, илҳоминг қут-баракали фазилатлар билан жилоланиши лозим. Узинг соғинч-қувончларга қаноатсан, ғам-ғуссаларни қўтаришга пўлатсан! Сен умр лаҳзаларини безашга гўё фасли кўкламсан, меҳрда ҳам, қаҳрда ҳам ўктамсан! Сенинг камолингда қуёшнинг жамоли кўринсин. Шунинг учун Сен Аллоҳнинг солиҳ бандалари қаторида бўлишинг керак. Сен табиат инъом этган ақл-идрок, забон, кўз, эшитмоқлик, куч-қувват, меъёрли нафас, олий сабр-тоқат билан ўзингни азизу мукаррамлигингни кўрсатмоғлигинг, таъбир жоиз бўлса, икки дунё саодатига мушаррафликни эгалламоғинг керак. Ҳаётда шундай иймон-эътиқодли кишилар кўп. Мўъжизакор бу дунёнинг ажойиботларига ақл кўзи билан қарасанг, қуёш, ой, коинот, чарақлаган юлдузлар, она-ер, сув, олов, турфа нозу-неъматлар, ҳамма – ҳаммаси сен учун яратилган.... Буларнинг барчаси учун Аллоҳга чексиз ҳамду-санолар тилаб яшашинг, атрофингдагиларни қадрига етиб, борига қаноат, йўгига шукр қилиб, сабрни унутмай, Умид билан яшашинг керак!

Аллоҳ таоло одамни ўзининг ердаги ҳалифаси сифатида яратганида унга биринчи – Ақлни ато этган экан.

“Оғиз тананинг энг ҳалол аъзоси. Ёмон сўзларни тилга олиб уни ҳаром қилманг. Оғизни ювиб кел, луқмангни ҳам ҳаром қилма!” (Ҳадис). Ушбу Ҳадиси муборакда айтилиншча Пайгамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в): “Ким мен билан ҳавзи кавсарнинг устида кўришмоқни ният кдлса, тилига эҳтиёт бўлсин. Ножоиз сўзларни сўзламасин”, – деган эканлар…

Биз эса, кўпинча ножоиз сўзни беихтиёр айтиб қўйиб, кейин “Тилнинг суяги йўқ” деб, ўзимизни оқлашдан чарчамаймиз.

Аслида, тилнинг суяги – Ақл эмасми?

Ҳикмат. Бузургмеҳрдан сўрадилар: “Дунёда инсон учун қидирса топилмайдиган нарса нима?”. У: “Ақл”, -деб жавоб берди. Яна сўрадилар: “Ақлнинг қадри?”. У айтди “инсонда Ақл бўлмаса одамлар уни қадрлармиди!”.

Ростлигу, дўстликни кутса бўлади,

Оқил кишилардан фарзандлардан.

Аҳмоцлик бўлади яхшилик кутмоц,

Ақли йўц, баднамо, девоналардан.

(Мушниддин Жувайний)

УЧ САВОЛГА УЧ ЖАВОБ

Мавлоно Румий ҳузурига бир гуруҳ файласуфлар келди, савол сўрамоқликларини билдиришди. Мавлоно уларни Шамс Табризий ҳузурларига юборди. Табризий талабаларга таҳмум қандай қилинишини кўрсатиб бераётган эдилар. Файласуфлар ниятларини айтишди, Ҳазрат: “Сўзланг!” дедилар.

Бир вакил чиқиб барчалари номидан савол бера боншади:

– Биринчи саволимиз шундай. Аллоҳ бор дейсизлар, аммо қани У? Кўрсатинглар, биз ҳам ишонайлик!

– Иккинчисини сўранг! -дедилар Шамс Табризий.

– Шайтон оловдан яратилган дейсиз, яна унинг олов билан азобланиши ҳақида гапирасиз Олов билан Оловга азоб бериб бўладими?

– Кейинги сўровингиз қандай?

– Сизларнинг айтишингизга кўра, охиратда ҳамма қилган ишлари учун жавоб беради. Шундай экан, одамларни ўз ҳолига қўймайсизларми? Ҳамма хоҳлаган ишини қилсин.

Саволлар тугагач, Шамс Табризий уч саволга жавоб берадиган бир иш қилдилар ва буни қозининг ҳузурида изоҳлар эканлар, вакилнинг учала саволига гўзал тарзда жавоб бердилар.

(Азиз муштарий, Шамс Табризий нима қилдилар, саволларга қандай жавоб берганлар.)

МЕЪЁР ЁКИ ҲАД НИМА?

Одамлар орасида: “Ҳаддингдан ошма, чегарадан чиқма”, деган сўзлар тез-тез учраб туради. Албатта, бу сўзларнинг мазмун-моҳиятини кўпчилигимиз биламиз. Ҳазрат Алишер Навоий “Лисон-ут тайр” асарида дейдилар:

Кулди ким, ўз ҳаддидан ўлди йироқ,

Йигламоц ондин эрур кўп яхшироқ.

Яъни, инсон ҳаддидан ошиб ўзини йўқотиб кулганидан кўра, йиғлагани яхшироқцир.

Аслида меъёр мазмун-моҳиятига кўра барча ибодатлар ва мулоқотлар учун умумий андоза десак, янглишмаймиз.

Тарихда меъёрни унутиш, ўз ҳадцини билмаслик башарият бошига улкан мусибатлар, катта муаммолар келтирган. Фикримизча бугун ҳам шундай бўлаётгани сир эмас.

Ҳозирги кунда қатор мамлакатларда кузатилаётган муаммолар, жумладан, аҳлоқсизлик, гиёҳвандлик, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг ортиб боришида бош омил, меъёр асосларининг буткул унутиш, тан олмаслик оқибатда юзага келмоқда. Бузғунчи тоифалар “жинсий эркинлик”, “шахс эркинлиги” каби шиорлар остида кўнглига келган беъманигарчиликни, разолатни амалга ошираверишади.

Натижа эса ҳамма учун маълум бўлиши турган гап. Хулоса шуки, ибодат муомалот ва урф-одатларда ҳам меъёрни билиш ва унга риоя қилиш жуда муҳимдир.

Darmowy fragment się skończył.

399 ₽
2,99 zł