Objętość 320 stron
Сўпоқсойдаги сирли қотиллик
O książce
Бугунги ўзбек детектив жанрида ўз ўрни ва мавқесига эга бўлиб бораётган, касбий фаолиятида бевосита рўбарў бўлган жиноят тафсилотларини асарларига кўчириб, сирли воқеалар ва кутилмаган ечимлар билан китобхонлар қалбига йўл топаётган ижодкор Комил Синдаровдан янги детектив қисса – «Сўпоқсойдаги сирли қотиллик» эътиборингиз марказида. «Ўзбек детективи» рукнида нашрдан чиққан мазкур асар олдинги асарларнинг мантиқий давоми бўлиб, унда сиз билган прокуратура терговчиси Санжарбек ва ҳамкасбларининг узоқ қишлоқлардан бирида содир этилган мудҳиш ва сирли қотиллик жиноятини фош этишдаги касбий маҳорати, сермашаққат меҳнати, қатъияти ва фидойилиги тасвирланган. Айниқса, воқеалар бизнинг асрда, аниқроғи, 2012 – 2013 йилларда содир бўлган бўлса-да, воқеликнинг бир учи мозийга – XVI аср шайбонийлар ҳукмронлиги даврига туташиб кетиши, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган сирли қотилликнинг фош этилиши асарни бир нафасда ўқиб чиқилишига хизмат қилади. Хуллас, минг марта эшитгандан кўра, бир марта ўқиб кўриш керак, деган хулосага келиб, асарни варақлашни бошладик. Сиз-чи, мутолаага киришдингизми?